Get Mystery Box with random crypto!

Ўт пуфагида тош пайдо бўлишининг сабаблари 1. Ёш — холелитиаз | ASL SHIFO

Ўт пуфагида тош пайдо бўлишининг сабаблари
1. Ёш
— холелитиаз билан касалланиш ёшга ҳам боғлиқ: 50 ёшдан ошганларда касалланиш эҳтимоли ортади.

2. Аёл жинсига мансублик — бундай патологияни ривожланиш хавфи эркакларга нисбатан 2-3 баравар юқори.

3. Семизлик — ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини тахминан 20% га оширади.

4. Қандли диабет — ёғлар метаболизми бузилади ва сафронинг литогенлиги кучаяди.

5. Жигар касалликлари — сафро дискинезияси, гепатит ва жигар циррозида хавф 10 баробар ортади.

6. Тез озиш - узоқ вақт очлик, қатъий диеталар.

Қандай овқатлар ўт-тош касаллигига сабаб бўлади?

• фастфуд;
• ёғли гўшт;
• қовурилган овқатлар;
• дудланган маҳсулотлар;
• шакар, шунингдек, тез ҳазм бўладиган деб бошқа углеводлар, масалан, газли сувлар, хамир овқатлар;
• клетчатканинг камлиги;
• диабетикларни фруктозани суиистеъмол қилиши;
• дуккакли маҳсулотлар;
• витамин "C" етишмаслиги (рационда янги сабзавот ва меваларнинг етишмаслиги).

@aslshifouz