Get Mystery Box with random crypto!

Asl Xabarlar - Yangiliklar | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi asl_xabarlar — Asl Xabarlar - Yangiliklar | Расмий канал A
Telegram kanalining logotibi asl_xabarlar — Asl Xabarlar - Yangiliklar | Расмий канал
Kanal manzili: @asl_xabarlar
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.62K
Kanalning ta’rifi

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
✅ Ўзбекистонда ва Дунёда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлинг!
❗ Энг сўнги хабарлар бизда!
📍 Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми, видеоларингизни бизга юборинг: 👇
👉 @asl_xabarbot
💻 Реклама бўйича: @?

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 17:59:03
Украинадаги Путин армияси кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқда ва ўз қўшинлари сонини ошириш йўлларини қидирмоқда.

Бу ҳақда Америка разведкаси манбалари ва маълумотларига таяниб CNN хабар бермоқда.

АҚШнинг фикрича, Россия Федерацияси шартнома асосидаги аскарлар ва ёлланма аскарларни ёллаш, шунингдек, ярадор аскарларни фронтга қайтишга ундаш орқали бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

@asl_xabarlar
201 views14:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:42:01
Телефонни 30 метрдан қувватлантириш имкони пайдо бўлди.

Жанубий Кореянинг Сежонг университети олимлари инфрақизил нурлар ёрдамида 30 метр масофадан қувватлантириш имконини бера оладиган симсиз қувват узатиш технологиясини яратишди.

@asl_xabarlar
201 views14:42
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:25:29
Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

@asl_xabarlar
210 views14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:59:01
Қўшма Штатларда ўқотар қуролдан ўлдирилган болалар полиция ва ҳарбийларни бирлаштиргандан кўра кўпроқ - Жо Байден

@asl_xabarlar
225 views13:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:42:11
Тайван ҳарбийлари Цзиньмэнь ороллари узра Хитой дронини уриб туширди — Reuters.

Аввалроқ Reuters бу хабарга ўзгартириш киритиб, номаълум дрон уриб туширилганини ёзган эди.

@asl_xabarlar
219 views13:42
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:34:01
Излаган имкон топар...

Қозоғистонда бугундан мактаб бошланган аммо мана бу расм ижтимоий тармоқларда трендга чиқмоқда

@asl_xabarlar
219 views13:34
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:04:01
Кейинги пайшанба (8 сентябр) куни МДҲ давлатлари ИИВ раҳбарлари Иссиқкўлга келади

Чўлпон-Отадаги йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ички ишлар вазирлари иштирок этади.

Улар Ҳамдўстлик мамлакатларида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилади.

@asl_xabarlar
172 views13:04
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:50:53
Тонировка ва янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн олиш хизматлари 5 сентябрга қадар тўхтатилди

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Шу сабабли 31 августдан 5 сентябрга қадар «My.gov.uz»даги «Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш», «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш», «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия» ҳамда автомобиль бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.

@asl_xabarlar
175 views12:50
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:41:24
Ҳайдовчилар учун муҳим учта янги тартиб бугундан бошлаб кучга кирди

1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, қонуний равишда таксичилик қилиш мумкин.

“10 ёшга тўлмаган” машиналарни техник кўрикдан ўтказиш энди мажбурий эмас.

Ишончномани портал орқали ҳам расмийлаштирса бўлади, уни нотариус тасдиқлаши шартмас.


@asl_xabarlar
171 views12:41
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:31:01
Янги таҳрирдаги Конститусиянинг 26-моддаси «Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак» шаклида ўзгаряпти.

Илгари ёзилмаган қонунлар бўларди, кимдир судланса унинг ўзи у ёқда турсин, қариндошлари учун ҳам ҳамма эшиклар тақа-тақ ёпиларди. Айни шу сабаб билан ишга киролмаслик ҳолатлари тез-тез учраб турарди. Бировнинг айби учун бошқаларни жавобгар қилишга тенг эди бу.

@asl_xabarlar
168 views12:31
Ochish/sharhlash