Get Mystery Box with random crypto!

АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ #қисқа_савол_жавоблар | Ashiqun_Nabiyﷺ

АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи алоқа компанияларида махсус ўйинлар бор. Унда шу ўйинга уланган одамнинг ҳисобидан маблағ ечиб олиб, ҳар куни ҳар хил дақиқа, СМС ва МБ берилади. Ўйинда иштирок этаётган шахс қандай ютуқ олишини билмайди. Шу ўйинда иштирок этиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, саволда сўралгани каби кўпчиликдан маблағ йиғиб, маълум бир кишилар ютуқ олиб кетадиган ўйинлар қиморга киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

t.me/Ashiqun_nabiy571sav