Get Mystery Box with random crypto!

УЙИМИЗ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ УЙИДЕК Жалолиддин Румий бир куни уйл | Ashiqun_Nabiyﷺ

УЙИМИЗ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ УЙИДЕК

Жалолиддин Румий бир куни уйларига келиб аёлларидан:
– Ейишга бирор нарса борми? – деб сўрадилар.
Аёллари:
– Уйимизда ҳеч нарса йўқ, – деди.
– Ростдан ҳеч нарса йўқми?
– Ҳа, ҳеч нарса йўқ.
– Умуман ҳеч нарса-я?
– Умуман ҳеч нарса.

Шунда Румийнинг қувончлари ичларига сиғмай:
– Хоним, нақадар бахтлимиз-а? Уйимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига ўхшабди, – дедилар.


t.me/Ashiqun_nabiy