2021-12-17 17:00:39
#book_review #китобхон_фикри
Китоб қўлимга тушгани ҳақида
Таржимон – опам. Китоб таржимасини қилаётган пайт айтган эдилар. “Битта совға қиласиз-да”, дегандим. Китоб ёзувчи ё таржимонга айтиладиган шаблон гап. Шундай эмасми?
Хуллас, китоб нашрдан чиқди. Анча муддатдан сўнг қаттиқ муқовалисини совға қилдилар. Ўқийман дедим-у, бироқ 24/7 иш, ўқиш югур-югурлари билан хаёлдан кўтарилди. 4 кун олдин ёзган хабарларини ўқиб, виждон оғриди. Бир инсон яхши ниятда китоб совға қилса-ю, мен ҳалиям бетайинлик билан китобни ўқимасам...
Китоб ҳақида қисқача
Яхлит асар, деб ўйлаган эдим. “Қўрқинчили Теҳрон” каби Теҳрон чиркинликларини ўзида қамраган 200-300 саҳифадан иборат асар, дегандим. Мундарижага қарамай таваккал ўқийдиган одатим бор. Худди шу тарзда китобни бошладим. 1-ҳикоя тугаганида билдимки, ҳикоялар тўплами экан.
Шундай қилиб, китоб ҳикоялар тўплами бўлиб чиқди.
1-ҳикоя террорчилар гуруҳига қўшилиб қолган бола ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳикояга, рости, энсам қотди. Нелепость (таржима ёдга келмади) кўпдек туюлди. Тўғри-да, бомбани қўли билан очса-ю, бир қўли узилиб ўзи туппа-тузук тирик қолса. “Happy-end” эртак эди.
2-ҳикоя – бизнинг давлатга хуш келибсиз деб номладим. Яъни ғирт ўз менталитетимизни кўргандек бўлдим. Балки, ёзувчи биз ҳақимизда ёзгандир. Нима дедингиз? Воқеалар, қаҳрамонлар ўзимиздан. Кўтарилган муаммо ҳам бизники. Турмуш, шошилган ҳаёт, шошилган қизгина, ажрашишнинг табу экани ва ажрашган аёл доимий ёмонлиги. Бу Теҳрон эмас, ўзимиз, а? Ё бир менга шундай туюлдимикан? Хуллас, бу ҳикоя менга ёқди. Ҳақиқат ёзилган. Реалистик воқеалар ва қаҳрамонлар. Шундоқ ҳаётдан олиб китобга муҳрланган, дейишса ҳам ажабланмайман.
Кейинги ҳикоялар ҳақида қисқа айтиб бермайман, спойлер бўлади. Сизга сюрприз бўлақолсин. Менга келсак, бир ҳикоя ёққан бўлса, бошқаси энсамни қотирди. Яна бири “уҳ бизнинг ҳаёт”, дейишга ундаган бўлса, бошқаси “иннайкейин-чи” сўзларини айтишга мажбур қилди. Иккиланиш, турли фикрлар ва хулоса.
Mahinreads
4.1K views14:00