Get Mystery Box with random crypto!

Барча китобсеварлар учун ажойиб янгилик! Уолтер Айзексоннинг о | Asaxiy Books

Барча китобсеварлар учун ажойиб янгилик! Уолтер Айзексоннинг орзиқиб кутилган “Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги” китоби сотувда!

Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган илмий-оммабоп китобни кутиб олинг. Сизни илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф этамиз.

Китобда ушбу долзарб саволларга жавоб топиш мумкин:
• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
• Илмий янгиликлар қандай амалга ошади?
• Нобель мукофоти қандай қўлга киритилади?
• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?
• Нима қилса илм-фан ривожланади ва олимлар долзарб кашфиётни амалга оширади?

Китобда саволларга жавоб ҳаёт кодини бузишга катта ҳисса қўшган олим, Нобель мукофоти лауреати Женнифер Дауднанинг фаолияти, тадқиқотлари мисолида топилади. Уолтер Айзексон ўзбек китобхонларига “Стив Жобс” асари орқали таниш. Унинг биография ёзиш услуби, маҳорати сабаб бу китоб қалбингиздан жой олади. Китоб “Халқ Банки” ҳомийлигида чоп этилди, банк раҳбариятига Asaxiy жамоаси ва барча китобхонлар номидан ташаккур айтамиз.

Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Саҳифа: 736 бет
Нарх: 89 000 сўм
“El-yurt ishonchi” статус эгалари учун: 79 000 сўм
Таржимон: Дилшода Худойназарова

Китобни тезроқ мутолаа қилинг ва атрофдагиларга улашинг: asaxiy.uz/u/6486beb163866