Get Mystery Box with random crypto!

#китобдан_парча Рағбатлар муҳим. Бизга қилган ишимиз ҳажмига | Asaxiy Books

#китобдан_парча

Рағбатлар муҳим. Бизга қилган ишимиз ҳажмига қараб тўлашса, кўпроқ ишлашни бошлаймиз. Бензин нархи кўтарилса, камроқ машина ҳайдаймиз. Агар мен талабаларимдан ўқишга берилган адабиётлар бўйича тест олсам, улар айтилган китобларни ўқиши эҳтимоли кўпроқдир. Адам Смит ўзининг “Халқлар бойлиги” асарида келтирган фикрлардан бири айнан шу эди: “Қассоб, пиво ишлаб чиқарувчи киши ёки новвой бизга бўлган хайрихоҳлиги туфайли эмас, балки ўз манфаатларини кўзлаб иш тутгани учун ҳам кечки овқати миз тайёрланишига ҳиссасини қўшади”.

Билл Гейтс Тинчлик Корпусига қўшинларга қўшилиш учун эмас, балки “Microsoft”ни ташкил этиш ва сайёрадаги энг бой одамлардан бирига айланиш учун Ҳарвард университетини тарк этган. Шу билан бирга, у шахсий компьютер­лар оламида инқилоб ясади, бу инқилоб эса барчамиз­нинг фаровонлигимизни юксалтирди. Дунёни ҳаракатга келтириб турган нарса айнан шахсий манфаатдир. Бу ғоя бемаъни туюлса-да, аслида бу кундек равшан. Шунга қарамай, уни доим ҳам эътиборга олишмайди. “Ҳар ким ўз қобилиятига кўра ишлайди, ҳар ким ўз эҳтиёжига кўра олади” деган эски шиор ўз вақтида яхши халқ қўшиғига айлангандир, аммо уни иқтисодий тизимда қўллаш нафақат самарасизлик, ҳатто оммавий очарчиликларга ҳам олиб келган. Бозор иқтисодиёти асосида қурилмаган ҳар қандай тизимда рағбатлар ва самарадорлик ўзаро алоқадор бўлмайди. Бундай тизимларда компаниялар ва ишчилар янгилик қилгани ҳамда меҳнатсевар бўлгани учун мукофотланмайди, дангасалик қилиб, суст ишлагани учун эса жазоланмайди.

Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси