Get Mystery Box with random crypto!

Asaxiy Booksдан ўша сирли янгилик! Бизда яна бир ажойиб китоб: | Asaxiy Books

Asaxiy Booksдан ўша сирли янгилик! Бизда яна бир ажойиб китоб:

Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари

Асар ёш япон офицери Ютаро Тоданинг асирликда кечган ҳаёти, азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоя қилади. Ютаро Антанта қўшинлари таркибида Россия шимолидаги Поморега кириб келганида ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини тасаввур қилмаганди. Тинч ва осуда ҳудудда душманга қарата бирор марта ўқ узмаган зобит партизанларга асир тушди, лекин тез орада уларнинг ҳурматини қозониб, отряд командирига айланди. Бироқ НКВД ходимининг асоссиз гумонлари билан қамоққа олиниши унинг ҳаётидаги энг мураккаб воқеаларнинг дебочаси бўлди. Ютаро ўзи истамаган ҳолда янги тузилган Ҳукуматнинг қамоқхонасидаги инсонийликдан йироқ ички сирларга гувоҳ бўлиб қолди. Бунинг бадалини эса умрининг узоқ йилларини маҳбусликда ўтказиш билан тўлашига тўғри келди...

Собиқ Иттифоқдаги НКВД хизматининг шафқатсиз тартиб-қоидалари, унинг баъзи ходимлари учун инсонлар ҳаётини қурбон қилиш арзимас иш эканини Ютаро ўз бошидан ўтказган воқеалар мисолида кўрди. Бироқ олис шимолдаги лагер азоблари ҳам унинг иродасини синдира олмади... Ёш зобит тақдирини, унинг ҳикояси қандай якун топишини мутолаа давомида билиб оласиз.

Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Нарх: 49 000 сўм
Саҳифа: 432 бет
Таржимон: Муқаддис Дўстматов

Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/6457a757d1126

Китобда сизни Ютаро билан қизиқарли саёҳат кутмоқда. Сиз унда инсон кечинмалари, ўйлари, қийинчиликда ичидан ўтадиганлари билан танишасиз.