Get Mystery Box with random crypto!

#китобдан_парча Мукаммал мувозанатни коинотнинг катта қисмин | Asaxiy Books

#китобдан_парча

Мукаммал мувозанатни коинотнинг катта қисмини ташкил қилган бўшлиққа ўхшатиш мумкин. Ҳатто кўплаб бизнесларни ҳам мукаммал мувозанат билан тавсифласа бўлади. Аммо янги ихтиролар мувозанатдан анча йироқ туради.

Иқтисодий назариялар ташқарисидаги реал ҳаётда бирор компаниянинг муваффақияти бошқалар уддалай олмайдиган ниманидир қила олгани билан белгиланади. Шунинг учун ҳам монополияни патология ёки истисно деб бўлмайди. Монополия ҳар бир бизнеснинг муваффақият шартидир.

Толстойнинг “Анна Каренина” асари “Барча бахтли оилалар бир- бирига ўхшаш, аммо ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиздир” деган сўзлар билан бошланади. Бизнесда эса бунинг акси. Бахтли компаниялар бир-биридан фарқ қилади: уларнинг ҳар бири ўзига хос муаммони ҳал қилиб, монополияга эришади. Бахтиқаро компанияларнинг эса барчаси бир хил: улар рақобатдан қоча олмаган.

Питер Тиль, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин?