Get Mystery Box with random crypto!

Нуқталарни бирлаштириб Жобс юз нафар энг керакли ходим иштиро | Asaxiy Books

Нуқталарни бирлаштириб

Жобс юз нафар энг керакли ходим иштирокида бир йилда бир марта сайёр йиғилиш уюштирарди. У ходимларни оддий принцип бўйича саралаб оларди: агар қутқарув кемасига юз киши сиғса, у айнан шу ходимларни олган бўларди. Ҳар бир сайёр йиғилиш охирида у ҳаммани оқ доска олдида тўпларди (унга доскага чизиш ёқарди - у шу тариқа вазиятни назорат қилаётганини ҳис этарди, бу шунингдек, фикрни бир жойга жамлаш имконини берарди) ва улар яқин орада шуғулланиши керак бўлган ўнта нарсани айтишларини сўрарди. Ҳамма таклифлар ёғдириб ташларди. Жобс уларни ёзиб оларди, сўнгра унга ёқмаган таклифларни ўчириб чиқарди. Узоқ баҳс-мунозарадан кейин ўнта ишдан иборат рўйхат пайдо бўларди. Шунда Жобс улардан еттитасини ўчирарди ва шундай дерди:

— Биз фақат учта пунктни бажаришимиз мумкин.

2001 йилга келиб Apple шахсий компьютерлари сафига янги маҳсулот қўшилди. «Ўзгача фикрла» даври келди. Энди оқ доскага мутлақо янги имкониятлар чизиларди. Ўша йили рақамли оламни зимистон чулғаб олди. Доткомлар пуфакчаси ёрилди ва NASDAQ индекси ўзининг чўққисига чиқиб, 50 фоиздан кўпроққа қулади. 2001 йил январда бўлиб ўтган Super Bowl матчида ҳомийлар орасида бор-йўғи учта юқори технологик компания бор эди. Бир йил аввал уларнинг сони ўн еттита эди. Жуда чуқур таназзул юз берди. Жобс ва Возняк Apple'ни ташкил этгандан бошлаб 25 йил давомида шахсий компьютер рақамли инқилобнинг асосини ташкил этарди. Энди эса экспертлар бу давр тугади деб айтишарди. «Бу ҳамманинг жонига тегди»,- деб ёзганди The Wall Street Journal шарҳловчиси Уолт Моссберг. «Компьютер энди ҳамма нарсанинг асоси эмас», – деб баёнот берди Gateway раҳбари Жефф Вейтзен. Айнан шу даврда Жобс янги стратегия устида иш бошлади. Стратегия нафақат Apple'ни, балки бутун индустрияни ўзгартиришга қаратилган эди. Компьютер сояга ўтиш ўрнига мусиқий плейерлардан тортиб то видеокамераларгача барча қурилмаларни бошқариш имконини бериб, рақамли тугун вазифасини бажариши керак эди. Барча ушбу қурилмаларни компьютерга улаш, синхронлаш, сўнгра фотосуратлар, видеоёзувлар, мусиқа, ахборот ва Жобс «рақамли ҳаёт» деб атаган бошқа маълумотларни бошқариш мумкин эди. Ва гарчи Apple энди шунчаки компьютер ишлаб чиқарувчи компания бўлмаса-да (улар ҳатто компьютер сўзини компания номидан олдириб ташлашганди) Macintosh яна куч тўплади ва ноёб янги гаджетларни, шу жумладан, iPod, iPhone ва iPad'ни бирлаштирган марказга айланди.

Жобс 30 ёшга кирганида, у пластинка ҳақида метафора ўйлаб топганди. У ўттиз ёшдан ошган одамлар нима учун тор фикрлашини ва жараённи кузатишни тўхтатишини тушунмай ҳайрон бўларди. «Одамзод кўп чайналган пластинкага қадалиб қолган игнага ўхшаб, ундан халос бўла олмаётганди,- деб тушунтирганди у. -Албатта, кимдир ҳаётга бўлган қизиқишини йўқотмайди ва ҳар доим болалардек қизиққонлигини сақлаб қолади, бироқ бунақаси кам бўлади». 45 ёшга келиб Жобс пластинкани алмаштиришга қарор қилди.

#китобдан_парча

Уолтер Айзексон: Стив Жобс