Get Mystery Box with random crypto!

​​#book_review #китобхон_фикри Мен бу китобни севиб қолганман | Asaxiy Books

​​#book_review #китобхон_фикри

Мен бу китобни севиб қолганман. Уни қайта ва қайта ўқийвераман... Сиз бу "муваффақиятли инсонлар" сўзидан чўчимай қўяқолинг. Мазкур китоб бирор соҳада профессионалликни оширишга мўлжалланмаган. У рангсиз ва бўш ҳаётни қай тарзда намунавий шаклга келтириш, бекор яшамаганлигингиз ҳақидаги ёрқин фикрлар учун асосга айлантириш ҳақидадир.

Муаллиф кўникмаларни кўзимиз олдида битта-битта намоён этиб, мунтазам тарзда юксалиб боришни таклиф этади. Мен уларни руҳий баркамоллик пиллапоялари, ўзлаштириш ва умримиз давомида мустаҳкамлаш керак бўлган ҳаётий сабоқлар, деб атаган бўлардим.

Ва бу тамойиллар иш беради! Чин сўзим, буни ўзимда бир неча марта синаб кўрганман. Мен ушбу китоби учун муаллифдан миннатдорман; унинг шарофати билан мен зулматдан ёруғликка ҚАЙ ТАРИҚА чиқишни, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ўзим ўзгаришим ва бу билан ўз ҳаётимни ўзгартиришимни кўра олдим.

@asaxiybooks