Get Mystery Box with random crypto!

​​#book_review #китобхон_фикри “Бу китобни ўқиш инсонга умид | Asaxiy Books

​​#book_review #китобхон_фикри

“Бу китобни ўқиш инсонга умид ҳам бағишлайди” - Б.Хошимов

Ҳар биримизга маълум фаровонликга эришиш инсониятнинг азалий интилиши. Бу китоб тарихан давлатларнинг ривожланиши уларнинг фаровонликка эришиш сабаблари на географик жойлашуви, на иқлим, на инсонларнинг хулқ-атвори ва на уларнинг маданиятига боғлик эмаслиги ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар келтирилган.

Китоб 15 боблиги унда анчагина эмпирик таҳлил борлигини ифодалайди. Шунчаки китобнинг катталиги, қалинлиги қўрқитмасин. (баъзиларни фобияси бўлиши мумкин қалин китобларга).

Ҳар бобларнинг бўлимлари кичик “wiki”лардек десам ҳато бўлмаса керак. Китобда жамиятларнинг инстуционал фарқланишлардан тортиб ғаройиб инқилобларга сабаб бўлган омиллар ва кўплаб катта “ўзгариш”ларни маълум бир “бурилиш нуқта”дан сўнг амалга ошишини мутолаа давомида биласиз. Қоғозда “демократия” ва амалда “демократия” ҳақида китоб сизга батафсил тушунтиради.

Жамиятнинг тизимли ривожида уни таркиб топтирадиган сиёсий ва иқтисодий “институтлар”нинг қандай эканлиги ( фаровонлик йўлида бу институтларнинг ҳам сиёсий ҳам иқтисодий йўнда бир-бирини дастаклаши, қандай бўлиши) борасида тушунча бераркан, маслаҳатим ақлингиз “институт” деганда нархоз, пед, юридик, молия каби институтларга кетиб қолмасин.

“... кескин ўзгаришларни ваъда қилиб эски ҳукмдорларни ағдарган янги ҳокимият эгалари ҳеч нарсани ўзгартирмайдилар, балки аввалгилари ишини такрорлайдилар”

Китобни ўқишни бошлаганимда, келган саволларни айни эканлиги эътиборимни тортди. Кўпчилик "Иқтисодий билимга эга бўлмаса ҳам ўқий олса бўладими бу китобни?" "Терминлари қийин эмасми?" "Яхши таржима бўлибтими, тавсия қиласизми?" шу каби саволлар талайгина юборилди.

Бир сўз билан айтадиган бўлсам тавсия қиламан ўқинг, ўрганинг ҳеч арса учун ҳеч қачон кеч эмас. Юқорида айтилган “умид”ни сиз ҳам ҳис этасиз китобни ўқиб битирганда.

Kitobookniga