Get Mystery Box with random crypto!

​​Тушлар сценарийсини ким ёзаркан-а? Қани, жумҳуриятимиз тушл | Asaxiy Books

​​Тушлар сценарийсини ким ёзаркан-а?

Қани, жумҳуриятимиз тушларига сценарийнавислик қилиш имтиёзини қўлга киритсам. Гуллатган бўлардим барини. Сенаторлар, судьялар, депутатлар, таксичилар, жаноб президент, унинг аъёнлари, севишганлар, энг муҳими, миллионлаб ёшларнинг барча-барчаси ҳар кеча ухлашга ётиши билан Туркистоннинг эрта қирилган етмиш талабасини туш кўриб, тонгда уларни севиб уйғонарди. Бирор чақа гонорар сўрамасдим Давлат киносидан. Ҳозирги кунда инсоният уйқуларинигина бошқара билмаяпти. Шунгагина тиши ўтмаяпти. У ухламай тура олмаганидай, нимани туш кўришини ўзи ҳал қилмайди. Шунга қодир бўлмай турган бир пайтда қандай соз бўларди тушларига суқилиб кирсам. Ҳеч ким ҳайдай олмайди, текширмайди ва улар билишарди миллат қаҳрамонлари қандайлигини.

Жавлон Жовлиев: Қўрқма