Get Mystery Box with random crypto!

​14-18 ёшли ўсмирлар ўқиши керак бўлган беш китоб! Бази кито | Asaxiy Books

​14-18 ёшли ўсмирлар ўқиши керак бўлган беш китоб!

Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингдаги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар рўйхатини тақдим этаман.

1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар. Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.
Харид қилиш: https://u.to/pfDSGw

2.Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар. Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун омаднинг ўзи етарли эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.
Харид қилиш: https://u.to/h-DSGw


3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли. Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: https://u.to/t-DSGw

4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол. Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: https://u.to/0fDSGw

5. Абдулҳамид Чўлпон: Кеча ва кундуз. Миллий адабиётимизнинг энг ёрқин асарларидан бири ўзимиз ва жамиятимиз ҳақида одамни ўйга солади.
Харид қилиш: https://u.to/4PDSGw


Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.

Эслатиб ўтаман, сиз Asaxiy Uz орқали уч ва ундан ортиқ китоб буюртма қилсангиз, Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!

@allaevuzb