Get Mystery Box with random crypto!

​​«Миллат қонига донор керак — қонни тозалаш учун!» Номи била | Asaxiy Books

​​«Миллат қонига донор керак — қонни тозалаш учун!»

Номи билан далда берган асар бўлди. Бир тарафдан ичимдаги туғёнларни, оташларни алангалатгандек. Борини борича тўккан халқона асар бўлибди. Ўзимга ҳам савол бердим қачондан бери ва яна қанчагача «уйқу»да бўлишим тўғрисида. Уйқуга мағлуб бўлаётганимни кўрсатган асар.

Мутолаа давомида адабиёт намоёндаларини эслатиши тайин: Фитратни фарёдиними, Чўлпонни ноласиними, балки Воҳидов қофиясидир. Ёки услуб Тоғай Муроддир дейсиз. Изланишлар Набижон Боқий (балки менга шундай туйилди).

Ишонасизми, барини ҳиссизликка бориб тақалишини ҳис этарканман этларим жунжикади, ўқиётган саҳифамни ёпмай узоқ тикилганча ўйга толаман. Миям жавоб қидиради англашга. Ҳислар эса.. эҳ (майли)

Kitobookniga