Get Mystery Box with random crypto!

​​#book_review #китобхон_фикри Олдос Ҳакслининг «Ажиб янги ду | Asaxiy Books

​​#book_review #китобхон_фикри

Олдос Ҳакслининг «Ажиб янги дунё» асари жаҳон классикасининг шедеври, энг машҳур уч антиутопик асарларнинг бири ҳисобланади.

Асар бутун дунёни ягона ҳукумат бошқарадиган узоқ келажак ҳақида ҳикоя қилади. Ҳаксли китобида истеъмол дунёсига сиғинишни кўрсатиб беради, ҳаттоки, инсон товар сифатида ишлатилади (ўлгандан кейин ундан фосфор олиш). Янги дунё 5 та кастага бўлинган: альфа, бета, гамма, дельта ва эпсилон. Дин, оила институтлари, одамларнинг атрофни тушунишга бўлган истаги бутунлай бекор қилинади. Инсоннинг фикрлашга ҳаққи йўқ. Ҳар бир каста вакили эмбрион босқичидан бошлаб стандартлаштирилган сценарий асосида ривожланади ва ўзига керакли бўлган билимларнигина ўзлаштиради. Шекспирнинг китоблари асардан бир неча бор дуч келади (мана шу саҳналар “Фаренгейт бўйича 451 даража»ни ёдга солди), одамлар унинг китобларини ўқиши керак эмас.

Шунингдек, асарда сома — наркотик ҳам тилга олинган. Уни истеъмол қилган одам бутун муаммоларини унутади, ҳеч нарса ҳақида ўйламайди. Бу эса одамни тубдан емириб келаверади. Сома инсонни бахтли ҳис қилишига ёрдам беради. Лекин бу вақтинчалик. Инсон муаммоларидан бутунлай қутула оладими?

Marufjon_blogi