Get Mystery Box with random crypto!

Укагинам, ўкинма! Ота-онанг СЕНГА мол-дунё, данғиллама ҳовли- | Asar Media

Укагинам, ўкинма!

Ота-онанг СЕНГА мол-дунё, данғиллама ҳовли-жой, осмон ўпар қасрларни мерос қолдирмабди.

Лекин СЕНГА мерос қолдириб кетган бу бойликлари, СЕНГА ўргатиб кетган бу амаллари энг катта бойликдир.

СЕН мерос олган бу мерос нақадар ажойиб мерос!

Ота-онанг СЕНГА дунё ва охират саодатининг калитини бериб кетишибди.

Ота-онанг СЕНГА яхшилик эшикларини очиб беришибди...

Ота-оналар, жон ота-оналар!

Фарзандларингизга намозни мерос қолдиринг, намозни!

Дилбандларингизга Аллоҳни танитинг, Аллоҳни!

Жалолиддин Иброҳим

t.me/AsarMedia