Get Mystery Box with random crypto!

Асанов. Форматдан ташқарида

Telegram kanalining logotibi asanovbeyondformat — Асанов. Форматдан ташқарида А
Telegram kanalining logotibi asanovbeyondformat — Асанов. Форматдан ташқарида
Kanal manzili: @asanovbeyondformat
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.49K
Kanalning ta’rifi

Тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг шахсий блоги. Мавзу ва формат чекланмаган. Хуллас, оддий шахсий блог.
Асосий канал — @AsanovEldar
Алоқа учун — @asanov_admin_bot
Тижорий ҳамкорлик учун — @AshiVanghuhi

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 08:50:45 Айтгандай, Украина деган давлат бормиди?
1.2K views05:50
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:42:49
Атеизмга қарши илмий курашиш методи.

- Ясси Ер тарафдорлари, бунга нима дейсизлар?

- Ошна, шунчаки кечки пайт чироқни ўчириб қўйишади.
1.2K views17:42
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:36:14 ​Мен кеча айтган ижтимоий муҳокама ўз натижасини бермоқда, дўстлар. Мана либераллар клерикалларни китоб ўқишга мажбур қилмоқда! Мубашшир Аҳмад атеистларни "тушуниш", уларга қарши "илмий курашиш" учун христиан фундаменталистларнинг китобларига мурожаат эта бошлади. Иккита момент бор:

- китоб муаллифи – 70-йиллар охирида атеизмдан христианликка ўтган психолог, шундан сўнг ёзган китоблари илм-фан аҳли томонидан тан олинмаган ва кескин танқид қилинган. Домланинг қўлига тушиб қолган китоб ҳам ғайриилмий сафсатадан иборат, буни тақризлардан ҳам билса бўлади. Айтмоқчиманки, унинг аргументлари атеистларга қарши "илмий" курашиш имконини бермайди, демагогияни кўпайтиради холос (ўзи "илмий кураш" нима дегани? Нега курашмай, тинч қўя олмайди булар ўзларига ўхшамаганларни? Жавоб олишганидан сўнг тағин "исломофоблар" деб хафа бўлиб юришади);

- домлага қарашли Azon.uz сайти атеистларга қарши курашни икки-уч йил олдин бошлаб юборган (бу "ким бошлади, ўзи ким кимга ҳужум қиляпти?" деган саволга жавоб): мана бунақа нафратга тўла алоҳида мақолалардан ташқари (1, 2), 25 бобдан иборат "Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм" номли улкан матн чоп этилган (боши, охири). Афтидан, домла ўз сайтини ўқиб бормайди, нималар чиқаётганидан бехабар, акс ҳолда атеистларни яхшироқ биларди ва "нега улар менга ҳужум қиляпти?" деб хафа бўлмасди (спойлер: ўзи биринчи тош отгани/анчадан буён отиб юргани учун).

Майли, нима бўлганда ҳам, китоб ўқиш фойдали. Ҳеч бўлмаса шулардан фойдаланиб туришсин. Илғорроқ ўқувчиларимга эса айнан ислом оламидаги атеизмни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган бошқа бир китобни тавсия қиламан.

Ali A. Rizvi. The Atheist Muslim: A Journey from Religion to Reason

@AsanovEldar
716 views17:36
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:14:05 Юқорида скрини келтирилган гоминид мисолида радикалларнинг асосий хусусиятларини кўриб чиқамиз.

Радикаллар Ғарбга суриб (имкон топса), ўша ердан туриб Ғарбни ва ғарбпарастларни ёмонлаб ўтиришади. Ўзи кабилар яратган анъаначи жамиятдан демократияга қочиб, кейин демократияни қоралашади. Улар иккиюзламачи эмас. Улар шунчаки фикрлашдан мосуво. Гаплари ва ишлари зид келишини тушунишга ҳам ақллари етмайди.

Бу канадалик чалазое бир умр когнитив диссонансда яшайдиган ана шундай радикалларга бир мисолдир.

Буларнинг яна бир хусусияти оғзи шалоқлигидир. Юқоридаги скриндаги ҳақоратларни қаранг. Бировни ҳақорат қилганини, нотўғри гапирганини тушунишга ақли етмай, ярим соатдан сўнг юксак ахлоқдан гапира кетишади. Ўзларини сал ҳақорат қилиб кўринг, псевдолибералдан олиб, радикалга солишади.

Охирги жиҳати эса конспирологиядир. Бу таҳлил қобилиятининг йўқлигидан келиб чиқади. Президентнинг Умра сафарининг "исломга ҳужумлар"га алоқаси йўқлигини, ҳужумнинг ўзи йўқлигини тушуниш унча қийинмас: бир аёл ўлдирилди, Раҳматуллага ўхшаган йўсинда фикрловчи homo sapiens'лар қотилни оқлаб чиқди. Бунга эътирозлар бўлди. Ё зарбага чидашни ўрган, ё гапирма, ё инсонга хос фикр айт. Ижтимоий муҳокама шунақа бўлади. Фикрингни асослашни, нормал аргументлар келтиришни ўрган. Бизга ҳужум қилган маймунзодалар дейиш билан позициянг заифлигини, баҳсда еб қўйганингни беихтиёр тан олган бўласан.
1.2K viewsedited  08:14
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:50:02
Буларга эътибор берманг, ичида марази бор деётганнинг ўзи эътиборини қочиролмай, ичидан марази тошиб, шунча сўкинибди. Ўргатганини ўзи қилмайдиган бизнес-тренердан фарқини топинглар.
1.2K viewsedited  07:50
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:39:33
Ўзинг Ғарбда яшаётганинг учундир балки?
1.2K views19:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:16:12
Охирги кунларда бўлган жанг-жадалларнинг бир муҳим жиҳати бор: клерикаллар еб қўйганини ўзлари ҳам тушуниб, жиғибийрон бўляпти. Илгари ҳатто еб қўйганини тушуна олмас эди кўпчилиги, ёрвордим деб хурсанд юрарди.
1.3K views19:16
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:22:13
https://t.me/nurbekalimov/5685
@habikatura
975 views16:22
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:46:41 Ливерпуль ўйинчилари бугун стадионга тушиб:

- Ия, АПЛ бошланганмиди? Қани кетдик!
1.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:46:33 Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда: "Платформани билимсиз, фикрсиз муллаларга бериб қуйдингиз. Аёлга босим кучайиб кетди. Уни кийимидан тортиб, қиладиган ҳар бир ҳаракати кеча-кундуз муллаларнинг таҳлилида бўлди. Улар оғиз кўпиртириб тасвирлаётган…
1.3K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash