Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Kanaldagi mavzular:
Кун
Ҳайрли
Turt
Такбири
Арафот
Қурбон
از
Тунингиз
Намоз
Ҳақиқий
All tags
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanaldagi mavzular:
Кун
Ҳайрли
Turt
Такбири
Арафот
Қурбон
از
Тунингиз
Намоз
Ҳақиқий
All tags
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 45.90K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 23

2024-03-01 03:50:18
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Роббимга минг шукрлар бўлсин, бизни яна энг улуғ кунларда бирлаштирди.

Бизни яна бир жумага лойиқ кўрди.

Бу кунларга миллионлаб бандалар етишолмади.
Баъзилари ўлим сабаб, баъзилари эса ҳидоятсизлик сабаб. Бизни ушбу улуғ жума кунга лойиқ кўрган Роббим, жаннатларига ҳам лойиқ кўрсин.

Жаннатида ҳам бирлаштирсин, жамласин.

Кўнглимиздан ўтиб, кафтларимизга тўкилган бутун хайрли дуоларимизнинг
ижобатини тез кунда кўзимизда қувонч ёш билан қарши олиш бутун аҳли исломга насиб бўлсин.

Дарди борларга бу жума шифо бўлсин.

Қарзи борларга бу жума нажот бўлсин.

Фарзандсизларга бу жумада фарзанд хабари бўлсин.

Мусибатзадаларга бу жума офият бўлсин.

Соғинчдан қалби пораларга бу жума висол бўлсин.

Муҳожирларга бу жумада ватан висолига етишиш бахти бўлсин.

Гуноҳлардан покланган қалб билан бу кунни нишонлашни Роббим тақдир қилган бўлсин.

Кимнинг қанақа яхши ниятлари бўлса зиёдаси билан берсин Аллоҳим.

Жума муборак бўлсин.

⊱•┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•⊰
@Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚
33.8K viewsAbdulloh, 00:50
Ochish/sharhlash
2024-02-29 19:30:33
​​ #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

(Асака тумани учун )

Ҳижрий 1445 йил 20-Шаъбон
Мелодий 2024 йил 01-Март
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Субх 05:35:
Бомдод 06:15;
Пешин 12:50;
Аср 16:35:
Шом 18:10:
Хуфтон 19:50:

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿ ✿⊱•❁••┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
27.7K viewsAbdulloh, 16:30
Ochish/sharhlash
2024-02-29 17:10:52 ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ


CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
22.9K viewsAbdulloh, 14:10
Ochish/sharhlash
2024-02-29 11:53:22 Шаҳобиддин домла
"2-Сухбат"

@Asaka_Ziyo канали учун.
22.2K viewsAbdulloh, 08:53
Ochish/sharhlash
2024-02-29 06:19:36 ​​ Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:

. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.

. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.

Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.

”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
27.7K viewsAbdulloh, 03:19
Ochish/sharhlash
2024-02-28 17:12:43 Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
23.6K viewsAbdulloh, 14:12
Ochish/sharhlash
2024-02-28 13:40:02 Бу - араб тилидир

“Саховат”, “жууд” ва “ийсор”нинг ўртасидаги фарқ нимада?

Саховат деб, кўпини ўзида олиб қолиб камроғини бошқага беришга айтилади.

Яъни, ҳеч малолланмасдан бошқага инфоқ қилиш ва ўзида ҳам мол-мулкидан қолдиришдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Сахий ўзининг саховати билан жаннатга кирса керак”, деганлар.

Жууд деб, камини ўзида олиб қолиб, кўпроғини бошқага беришни айтилади.

Ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради...” , дедилар.

Ийсор деб, унга эҳтиёжи борлигига қарамай, ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини бошқага бериб юборишга айтилади.

Ийсорга оятдан мисол:
وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
“Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9-оят.

Буларнинг ҳар уч кўриниши ҳам муҳтожларга инфоқ-эҳсон қилишнинг турларидир. Аллоҳ таоло шундай дейди:  “Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. “Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз”,  Инсон сураси, 8,9 - оятлар
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
23.3K viewsAbdulloh, 10:40
Ochish/sharhlash
2024-02-28 09:40:30 Шаҳобиддин домла
"1-Сухбат"

@Asaka_Ziyo канали учун.
13.1K viewsAbdulloh, 06:40
Ochish/sharhlash
2024-02-27 20:12:45 Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо

Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.

Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
18.4K viewsAbdulloh, 17:12
Ochish/sharhlash
2024-02-27 07:32:16
•Авф қилишда иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг, лекин ўз нафсингизни асло кечирманг. Зеро, у (гуноҳларга мойил бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига ва дўзахга тушишингизга сабаб бўлиши мумкин бўлган) асл душманингиздир! Ҳаммани кечиринг! Зеро, комил инсон бошқаларнинг дўзахда азобланишига сабабчи бўлишга асло рози бўлмайди.

Робия аль-Адавия роҳматуллоҳи алайҳо Ҳасан Басрий рохимахуллохга васиятлари
..

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
22.1K viewsAbdulloh, 04:32
Ochish/sharhlash