Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanaldagi mavzular:
Кун
Ҳайрли
Turt
Такбири
Арафот
Қурбон
All tags
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.13K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 148

2022-05-31 22:09:02 Дунёни дин билан талаб қилма!

Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ анжир сотадиган бир йигитнинг олдидан ўтиб қолди ва анжирнинг нархини сўради. Боланинг кўзига Иброҳим фақир кўриниб унга нархни айтгиси келмади. Ололмайди деб ўйлади. Шунда атрофда турган кишилардан бири:
- “Бу киши Шом диёрининг фақиҳи Иброҳим ибн Адҳам бўладилар. У кишига анжирингдан сот” - деди.
Ҳалиги йигит Иброҳим ибн Адҳамнинг ортидан югурди. Етиб олиб: - “Эй амаки! Мана анжир. Истаган нархингизда сотиб олинг”, деди. Шунда Иброҳим унга қараб: “Биз анжирни пулимизга олмоқчи эдик, динимизга эмас!”, деди.
Имом Шофиъийнинг ажойиб гапи бор:
“Дин билан ейишингдан кўра рақс тушиб топган пулни ейишинг яхшироқдир!”.
Синовлар ва мусибатлар инсонларнинг ғалвиридир. Хусусан уламоларнинг. Инсонлар кенгчиликда бир хил бўлишади. Қийинчилик келганида улар бир-бирларидан фарқланишади. Қанча-қанча олимлар бор. Улар битта оятни шарҳлаб бизни йиғлатишади, ўзлари ҳам йиғлашади. Озгина замон айланиб-айланмай улар амир, ҳоким ёки подшоҳ ҳузурида ноғорачига айланишади.
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳга ўхшаган машойихларимиз савдогарлар уларга матоларининг нархини тушириб, арзон қилиб беришини исташмаган. Бу нарсанинг динлари учун, мурувватлари учун доғ бўлишини англашган.
Дарҳақиқат, бу каби савдолар агар харидорнинг “фалончи фақиҳ” ёки “фалончи олим” бўлганлиги учун бўладиган бўлса дин ва мурувват учун доғдир.
Афсуслар бўлсинки, бугун дин арзон нархда сотилмоқда. Уммат мана шунақанги ҳолатларда уламолари билан ҳимояланмаса қачон ҳимояланади?!
Уламолар мана шунақанги ҳолатларда Раббоний бўлишмаса қачон Раббоний бўлишади?!
Афсуски, баъзи уламоларимиз бизни ёмғирнинг остида қолдириб ўзлари ҳокимнинг шифтининг остидан жой олишмоқда.
“Қуръон махлуқми махлуқ эмасми” номли фитнада сабот билан туриб берган Аҳмад ибн Ҳанбалга Аллоҳ раҳм қилсин!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳга Аллоҳ раҳм қилсин. У кишини Ироқ амири Умар ибн Ҳубайра чақиртириб шундай деди:
- Эй Ҳасан! Мўъминлар амири Язид ибн Муовия мени Ироққа волий қилди. У гоҳида менга баъзи ҳукмларни ижро қилишимни амр қилади. Уларда адолат кўрмайман. Мен учун фиқҳда бундан чиқиб кетадиган йўл борми?
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Эй ибн Ҳубайра! Язид ҳақида Аллоҳдан қўрқ. Аллоҳ ҳақида Язиддан қўрқма. Аллоҳ сени Язиддан ҳимоя қилади. Аммо Язид сени Аллоҳдан қутқара олмайди!


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.9K viewsedited  19:09
Ochish/sharhlash
2022-05-31 20:23:22 ТЎРТ НАРСА БОРКИ, УЛАР КИМГА БЕРИЛГАН БЎЛСА...

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: "اربع من اعطيهن فقد اعطي خير الدنيا و الأخرة: قلبا شاكرا و لسانا ذاكرا و بدنا علي البلاء صابرا و زوجة لا تبغيه حوبا في نفسه و ماله". رواه الطبراني.


Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”.

Тобароний ривоят қилган.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.7K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2022-05-31 11:34:52 Биз Аллоҳга муҳтожмиз, у Зот эса бутун оламлардан беҳожат!

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф
13.0K viewsedited  08:34
Ochish/sharhlash
2022-05-31 11:08:26
Нега жаннатий эркаклар учун хурлар яратилди?
Чунки жаннат аҳлига жаннатий аёллар етишмайди…

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан».

Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» – деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар.

Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», – деб айтадир», – деб жавоб бердилар.
(Имом Бухорий ривояти
).
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
14.3K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2022-05-31 07:30:40 USSD KODLAR - иловасини 1.2.33 янгиланган версиясини урнатиб, арзон ва кулай МВ-Дакика-СМС пакетлар, тарифлар ва барча хизматлар хакида маълумотлар олишингиз ва барчасини узингиз бошкаришингиз мумкин.

Ботларимизга кириш учун
Uzmobile| Mobiuz| Ucell| Beeline

Стикерларни саклаб олинг
Uzmobile| Mobiuz| Ucell| Beeline

(99)0851010, (97)2031010, (94)5653333, (91)1850055.
11.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-05-31 07:30:39
Ассалому алайкум Хурматли Asaka_ziyo канали кузатувчилари Сизларга Алоқа компаниялари бўйича "RASMIY MOBILE OPERATORI" хизмат кўрсатади.
Тариф бўйича берилган лимитларингиз етмаяптими? Биз сизларга барча компания тарифларини тавсия қиламиз ўзингизга мақул бўлган тарифларни танланг.

USSD KODLAR нинг янги Android иловасини Play Market дан, телеграмдан эса APK файлини ўрнатиб олинг.

Ботларимизга кириш учун
Uzmobile | Mobiuz | Ucell | Beeline

Стикерларни саклаб олинг
Uzmobile| Mobiuz| Ucell| Beeline

Бизнинг манзилларимиз

Telegram | Instagram | Facebook

Барча саволлар учун

(99)0851010, (97)2031010,
(94)5653333, (90)1850055.
12.8K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-05-30 03:01:50 Шаҳобиддин домла
2-Сухбат
Мр3
06:54 дақиқа
@Asaka_Ziyo.
1.4K viewsedited  00:01
Ochish/sharhlash
2022-05-29 18:27:48
#Тафаккур
#Дуо

Бир томчи ёмғир соатига 800 км тезлик билан тушади. Физика қонунларига кўра, томчи келиб бошимизни ёриб, товонимиздан чиқиши керак. Лекин ҳар бир ёмғир томчиси сочимизни силайди гўё.
Бу Аллоҳнинг раҳмати бўлмай, нима унда?!
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللهم صيبا نافعا
اللهم صيبا نافعا
اللهم صيبا نافعا
"Аллоҳумма соййибан наафиъан"


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
8.1K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2022-05-29 18:20:45 Аллоҳ таъало сизни яхши кўришини хоҳлайсизми?

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф
6.8K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2022-05-29 16:18:47 Asaka_Ziyo pinned a photo
13:18
Ochish/sharhlash