Get Mystery Box with random crypto!

Жаннатга_киришни_ҳоҳлайсизми? Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан | Asaka_Ziyo

Жаннатга_киришни_ҳоҳлайсизми?

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтадилар: «(Бир кун) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (саҳобаларга савол қилиб): ″Бугун қайси бирингиз рўзадор бўлиб тонг оттирди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″, — дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз жанозага эргашди? (яъни, жаноза маросимига иштирок этди?)″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″, — дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз камбағал – бечорани таомлантирди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″,— дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз касал кўргани борди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″ — дедилар. Шунда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ″Қайси бир кишида мана шу амаллар жамланса, албатта у жаннатга киради″ — дедилар». (Имом Муслим ривояти)
Бу ўзида гўзал хислатларни жамлаган буюк бир хадисдир. Хадиси шарифда баён қилинган мана шу гўзал хислатларга эга бўлган шахс (Аллоҳнинг марҳамати билан) албатта жаннатга киради. Жаннатга элтувчи бу гўзал хислат (амал)лар Аллоҳ Таъоло осон қилган кишиларга осондир. Инсон нафсини жиловласа бас, бу каби нафснинг қаршисига амал қилишнинг натижаси жаннатдир. Жаннат эса, Аллоҳ Таъолонинг моли. ″Огоҳ бўлинсин! Аллоҳнинг моли қимматбаҳодир! Огоҳ бўлинсинки, Аллоҳнинг моли жаннатдир!
Шундай экан, эй азизлар! Аллоҳ Таъолонинг қимматбаҳо моли жаннатни ҳарид қилиш учун саъй-харакат қилайлик!

​​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅
Яқинларингизга улашинг!
@Asaka_Ziyo