Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон сўзининг маъноси Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳ | Asaka_Ziyo

Рамазон сўзининг маъноси

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади.

“Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.
“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.
“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.
“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дейди.
“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз, мағфират истасангиз, жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз, унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз, нуроният истасангиз, у ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

Тунингиз осуда тинч осойишта ўтсин илохим
!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!