Get Mystery Box with random crypto!

​#Эслатма Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амал | Asaka_Ziyo

#Эслатма

Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз

1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.

2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.

3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга тура олмаяпман" деганда у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.

4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.

5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.

7) Уйғотгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

@Asaka_Ziyo