Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЖ САФАРИ ШУ ЙИЛ 18 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ! Бугун, 3 июнь куни “ | Asaka_Ziyo

ҲАЖ САФАРИ ШУ ЙИЛ 18 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ!

Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.

Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.

Зиёратчиларимиз мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.

Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.