Get Mystery Box with random crypto!

#Тафаккур Лол қолдирувчи жавоб Калкуттада бир динсиз одам Ҳа | Asaka_Ziyo

#Тафаккур

Лол қолдирувчи жавоб

Калкуттада бир динсиз одам Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Исмоил раҳимаҳуллоҳга шундай деди:

"Ўйлаб кўришлик ила шу нарса маълум бўладики, соқол қўйишлик фитрат (соф табиат)га хилофдир. Чунки, агар фитратга мувофиқ бўлганда эди, у ҳолда онанинг қорнидан туғилганда ҳам бўлар эди".

Мавлоно Исмоил раҳимаҳуллоҳ унга жавобда шундай дедилар:
"Агар фитратга хилоф бўлишнинг сабаби айнан шу бўлса, у ҳолда тишлар ҳам фитратга хилофдир. Уларни ҳам суғуриб ташла. Чунки, онанинг қорнидан туғилган пайтда тишлар ҳам йўқ эди".


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.