Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳафта кунларининг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума куни | Asaka_Ziyo

#Ҳафта кунларининг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума кунининг одоблари.

Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир.

Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.
(Соч олдирилади, тирноқлар қисқартирилади, ҳушбўйликлар сепилади ёки суртилади ва энг яхши, тоза кийимлар кийилади.)

Жума куни нийят билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

Жума куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни кўпайтириш керак.

Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

Жума намози ўқиб бўлгунча сафарга чиқиш макруҳдир.

Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозимдир.
Жума айёмингиз файзли, баракали ва омадли ўтсин!
┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга уланиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo