Get Mystery Box with random crypto!

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(1003) Вазирлар Маҳкамасининг янги | Asaka Metan | Radar

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(1003)

Вазирлар Маҳкамасининг янги тахрирдаги 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига
1-ИЛОВА

12-боб. Қувиб ўтиш...(01-қисм)

(686)...

Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи чапга бурилишни билдирувчи ишорасини ёқиб:

ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган қаторга қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Андижон Водители канали
https://t.me/andijon_voditeli