Get Mystery Box with random crypto!

Тўлов-шартномаларни олиш тўлиқ рақамлаштирилди Эндиликда, б | Asadbek Avazbekov | Telegram kanal

Тўлов-шартномаларни олиш тўлиқ рақамлаштирилди

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча овворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

2022-йил 5-сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Каналга обуна бўлинг:

@Asadbek_Avazbekov