Қандли диабет касаллиги орттирилган ҳамда наслий бўлиши мумкин. Бу сурункали касаллик ҳисобланиб, ундан тўла қутулишнинг имкони йўқ. Шунга қарамасдан ҳозирги замонда қондаги қанднинг миқдорини тўлақонли назорат қилиш йўллари ишлаб чиқилган.
Қандли диабетни даволашдан асосий мақсад иложи борича қондаги қанд миқдорини соғлом кишилардаги кўрсаткичга яқинлаштиришдир.