Get Mystery Box with random crypto!

Арнасой тумани Бобур МФЙда ифторлик ўтказилди Муборак Рамазо | Arnasoy.Uz|Rasmiy kanal

Арнасой тумани Бобур МФЙда ифторлик ўтказилди

Муборак Рамазон ойида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга хайр-саховат кўрсатиш, ногиронлар, беморлар, ёлғиз инсонлар ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос эзгу анъаналардан ҳисобланади.

"Янги Ўзбекистон конституцияси Давлат бирлиги рамзи" шиори остида Арнасой тумани Бобур МФЙда ифторлик дастурхони ёзилди.

Мазкур ифторликда сектор раҳбарлари, Халқ депутутлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этишди.

Ифторлик сўнгида Қуръон тиловат қилиниб, ўтган марҳумлар ҳаққига бағишланди. Яратгандан юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт, туманимизнинг барча соҳаларида барака ва унум сўралди.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
RASMIY SAYT |TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE |INSTAGRAM | MUROJAAT