2022-08-26 05:47:04
[Жойнамозга бошинг қўйсанг]
Ёв ҳам дўстга айланади
Жойномозга бошинг қўйсанг,
Гуноҳларинг камаяди
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Бўлур қалбинг ғамдан ҳоли
Дардлар сендан кетар нари,
Тугар ҳаёт аламлари
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Ишларинга қайтар уним
Қўрқитолмас ҳатто ўлим,
Дил ёришар ишон иним
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Бахтга тўлар ҳар бир онинг
Ардоқлайди дўсту ёринг,
Жаннатларда бўлар жойинг
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Юрагингдан нафрат кетар
Ёшу кекса ҳурмат этар,
Шайтон оҳу фиғон ютар
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Юзларингдан балқийди нур
Ишон қалбинг топар ҳузур,
Дуоларинг ижобат-дур
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Қалбга таскин малҳам ўзи
Кулиб боқар дўстлар юзи,
Аллоҳ сендан бўлар рози
Жойнамозга бошинг қўйсанг.
Саминов Муслимжон.
156 views❦ٚٚٚٚٚٚٚٚٚٚ ู๊ ู๊ ู๊♡͜͡🇳꯭🇮꯭🇱꯭🇺꯭🇫꯭🇦꯭🇷꯭ ꯭🇷꯭🇺꯭🇸꯭🇹꯭🇦꯭🇲꯭🇴꯭🇻꯭🇦꯭꯭❀𑜞꯭꯭⃝, 02:47