Get Mystery Box with random crypto!

Биринчи қор Эсингдами, Муҳаббатимиз, Оппоқ қорга қўшилган д | ДУНЁ 🌿🌿🌿🌹🌹🌹🌹🌿🌿🌿

Биринчи қор

Эсингдами,
Муҳаббатимиз,
Оппоқ қорга қўшилган дунё.
Яшолмасдим бир лаҳза сенсиз,
Телба бўлиб қолгандек гўё.

Эсингдами,
Оппоқ туйғулар,
Кўкдан ёққан у биринчи қор.
Кўздан қочган эди уйқулар,
Тонг отгунча бўлганмиз бедор.

Эсингдами,
Уфқ қўйнида,
Оппоқ-оппоқ қор парчалари.
Жиловланиб қишнинг ўйнида,
Бизга боққан бахт дарчалари.

Эсингдами,
Нигоҳларимиз,
Термуларди оппоқ самога.
Фариштадек гуноҳларимиз,
Қўшиларди майин навога.

Эсингдами,
Биллур томчилар,
Қалбимизда оппоқ қор хатлар.
Оқ кўйлагин кийган арчалар,
Кўзимизга илинган бахтлар.

Эсингдами,
У бахтли кунлар,
Оппоқ қорга қўшилардик жим.
Оқ йўлаклар—ёришган тунлар,
Ёғар эди оқ қорлар сим-сим.

Эсингдами,
У биринчи қор...

Умида АЪЗАМ
2022.04.12.


@armon5774