Get Mystery Box with random crypto!

​​Ахборот 2 Компютерни ёқасан, чартга қарайсан, пухта техник | Aristocrat Invest

​​Ахборот 2

Компютерни ёқасан, чартга қарайсан, пухта техник таҳлил қиласан ва прогноз қилиб позицияни очасан аммо нарх SL (Stop Loss) чизиғини уради ва позиция ёпилади. Гоҳида шундай ҳолатлар бўлиб туради. Индикаторлар, Support ва Resistance даражалари тўғри қўйилган умуман таҳлил тўғри лекин SL урилди тамом.

Профит олиш техник таҳлилга асосланган бўлиши керак эмас энг катта хато мана шу ерда аслида. Аввалги постимда нархни юқорига ёки пастга ҳаракатлантирувчи куч бу Ахборот эканлиги ҳақида ёзгандим. Қайсидир давлатда ишсизлик даражаси, иқтисодиётнинг реал секторига ёъналтирилган капитал ҳажмлари пасайиши табиий офатлар ва ҳоказо умуман олганда иқтисодиётга зарар келтирадиган ҳар қандай омиллар ва уларнинг статистикаси эълон қилиниши ўша давлатнинг валютаси қадрсизланишига олиб келади. Мана шуни қисқа қилиб Ахборот деймиз. Кўпгина давлатларда бундай статистик маълумотлар эрта тонгда эълон қилинади. Шу ахборотларга асосланган ҳолда икки давлат валюта курси бир бирига нисбатан қадрсизланади ёки аксинча. Ва сиз чартда кўриб турган нарх юқорига ёки пастга ҳаракатланади.

@aristocrat_invest