Get Mystery Box with random crypto!

Шу, ёзмайман дейсану одамни қўймади-да. Xolmurod Salimov ни ай | Argument

Шу, ёзмайман дейсану одамни қўймади-да. Xolmurod Salimov ни айтаман. Мудом пиар билан шуғуллангунча ишингни қилсанг бўлмайдими, дейдиган одам йўқми? Нима, ислоҳотларни кўрсатиш сизга қолдими? Ундан кўра, ўттиз йилдан бери гуммага жерик (бошқоронғу) бўлиб қолган журналистларни ҳақ-ҳуқуқини ўйласангиз бўлмасму? Қанчаси судланаяпти, таҳқирланаяпти... Уюшма эса медиатур билан оввора. Турга борадиган состав ҳам бир-хил, сип-силлиқ. Мукофотланадиганлар ҳам шу. Масалан, нега уюшма мукофотланадиганлар рўйхатига ҳеч Анора Содиқовани киритмайди? Сабаби аниқ - у Ҳайриддин Султоновга ёқмайди. Ҳолбуки, шу жимитдай қиз мукофотга лойиқ аслида. Лекин, сиз билан менга ўхшаган дирдай "чумчуқ пирр этса, юраги ширр" этадиган эркаклар унинг номини тилга олишгаям қўрқамиз. Чунки кетимизда мундайроқ бўлсаям креслоча ва мошин бор. Бунданам муҳимроғи, истиқболда ниятларимиз катта. Бундан уялишимиз керакми ё йўқми, Холмурод ака? Шулар ҳақида ҳам ўйласак, адолатдан бўладими, йўқми?!

#Умид СОРИЕВ