Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.29K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-12-29 06:50:00
#Бу_муҳим

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
13.1K views03:50
Ochish/sharhlash
2023-12-28 12:12:53
#Бу_муҳим

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Маънавият — ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши лозим


(Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўтарилган долзарб масалалар юзасидан)

Маърузачи:
Минхожиддин Хожиматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

"Мутолаа вақти” рукни

"Конституциявий саводхонлик" рукни

Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 29 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
19.2K views09:12
Ochish/sharhlash
2023-12-27 15:22:09
Ёшлар форуми — 2023: Улар мамлакатнинг етакчи кучи

21-22-23-декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари бўлиб ўтди.

Раҳбарларнинг ўз тизимидаги ёш кадрларга имкон бериши, уларни тинглаши, таклиф ва ташаббусларини ўз режасига киритиши узоқ куттирмай натижасини бериши аниқ.

Роликда Форум жараёнлари акс этган.

Каналга уланиш — @argos_uz
14.0K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-12-27 13:56:12
Президент "яшил" энергия ишлаб чиқарувчи янги йирик қувватларни тармоққа улаш бўйича тантанали маросимда иштирок этмоқда

Каналга уланиш - @argos_uz
13.0K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-12-26 15:36:53
#Давлат_хизматчиси

Дилора Сулейманова: Ишимдан қадр топдим, эъзоз кўрдим


"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Дилора Сулейманова.

— Ҳар кун янги куч билан ишхонамга кираман. Мен бу кучни янги ислоҳотлардан оламан, одамлар юзидаги розиликдан оламан, оилам, фарзандларимдан оламан, — дейди у.

Ислоҳотлар ўз сўзини айтмоқда. Бугун хотин-қизларимиз давлат фуқаролик хизматида ўзи хоҳлагандек шароитларда, эркин, самарали фаолият юритмоқда.

Роликни томоша қилишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш —
@argos_uz
22.6K viewsedited  12:36
Ochish/sharhlash
2023-12-26 10:46:13
#Билган_яхши

Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

Бу ерда батафсил

Каналга уланиш —
@argos_uz
14.7K views07:46
Ochish/sharhlash
2023-12-26 10:35:49
Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида оддий, тушунарли форматда ролик тайёрланди

Каналга уланиш — @argos_uz
19.2K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-12-25 14:02:05
Ўзбекистон Президенти Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
13.2K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-12-25 10:47:58
Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган, соҳаларга масъул раҳбарлар ўз тизимидаги ёш кадрлар билан мулоқот қиляпти

Учрашувларда таклифлар, ташаббуслар, мавжуд муаммолар ўртага ташланяпти.

Каналга уланиш — @argos_uz
13.3K views07:47
Ochish/sharhlash
2023-12-25 07:33:28
#Билган_яхши

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент Фармони билан 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди. 


2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

22 март – жума; 
11 апрель – пайшанба; 
18 июнь – сешанба; 
3 сентябрь – сешанба; 
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 
2 январь – сешанба; 
23 март – шанба; 
12 апрель – жума; 
31 август – шанба; 
30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Каналга уланиш —
@argos_uz
13.6K views04:33
Ochish/sharhlash