Get Mystery Box with random crypto!

#Бугун_АРГОСда “Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

#Бугун_АРГОСда

“Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув курси бошланди


Бугун ПФ-87-сонли Фармонга биноан Миллий кадрлар захирасидан раҳбарлик лавозимларига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг улушини инобатга олиш тизими жорий этилган. Шунингдек, Фармон билан “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури фаолияти йўлга қўйилди. Дастур доирасида 100 нафар ёш раҳбар аёллар ўқитилди.

Ўқувнинг жорий йилги мавсуми Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Дастлаб 293 нафар давлат ва жамиятнинг турли соҳаларида фаол бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий билим даражаси ҳамда шахсий ва касбий фазилатларини аниқлашга йўналтирилган тест синови ҳамда суҳбат ташкил этилди. Натижада 50 нафар номзод янги мавсум ўқувлари учун тавсия этилди.

Бугун ушбу мавзумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти соҳада хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, уларнинг салмоғини ошириш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва фаолиятини рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Янги мавсум “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув курси режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, масофавий таълим (онлайн), маҳаллий стажировка (дублёрлик), аттестация (ЭССЕ ёки тест шаклида), лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларини ўз ичида олади.

Дастур якуни бўйича ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака оширишини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматидаги юқори турувчи лавозимларга тавсия этиб борилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz