Get Mystery Box with random crypto!

Бахтлимисан айт? Тутқич бермас бетизгин ҳаёл, Дилга сиғмас | Arabiya_islom🌙 |Арабия_ислом🌙|

Бахтлимисан айт?

Тутқич бермас бетизгин ҳаёл,
Дилга сиғмас на қўшиқ, на байт.
Тегирмондек айланар савол
Айтгин, менсиз бахтлимисан айт?

Бегоналар ичидан ногох,
Кимни менга ўхшатасан гох.
Ўртанасан, соғиниш гуноҳ.
Айтгин менсиз бахтлимисан айт?

Дилга топмай ҳаловат, малҳам,
Қийнайдими ўкинчми, алам.
Яширинар кўзларингда нам.
Айтгин менсиз бахтлимисан айт?

Келадими дунёдан кечгинг,
Яна қўлларимдан сув ичгинг.
Бузмасайди, бахтимиз ҳеч ким.
Айтгин менсиз бахтлимисан айт?

Бардошингга сабрлар улаб,
Турасанми менга бахт тилаб?
Хира тортган суратим силаб,
Айтгин менсиз бахтлимисан айт?

Дилобар Уролова

@arabiya_islom