Get Mystery Box with random crypto!

9923. “Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронн | arabic.uz (matnli kanal)

9923. “Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни оламлар устидан танлаб олди. Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деганини эсла!”, Оли Имрон сураси, 33-35 оятлар.
Имрон айрим муфассирларнинг тафсирларида келганидек, Мусо алайҳиссаломнинг эмас, Марям онамизнинг отаси бўладилар. Улар Имрон ва Ҳанно бўлиб, Ҳанно Имроннинг аёли ва Марямнинг онаси ҳисобланади.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида: “Бу ўриндаги Имрон Марямнинг отасидир. Яъни, Марям бинти Имрон, умму Ийсо – Ийсо алайҳиссаломнинг онасидирлар”. “Тафсири Қуръонил ъазийм”дан.
Тоҳир ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Оли Имрон - Имрон оиласи деганда, улар Марям ва Исодирлар. Марям бинти Имрон ибни Матто. Муфассирлар шундай номлашган. Имрон яҳудийларнинг солиҳларидан ва роҳибларидан бўлган. Ибронийдаги асл номлари Имром яъни охири “мим” бўлган. У Марямнинг отасидир. Насронийларнинг китобларида “Юҳақийм” деб ҳам келади. Иккита исмлари бўлган ёки бошқа кўп исмлари бўлгани эҳтимоли ҳам бор. Барибир асосийси, Имрон Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларнинг отаси бўлмаган, бу ўринда Марям ва ўғиллари Ийсо алайҳиссаломнинг зикрларидир. Бунинг далили: “Имроннинг хотини: «Эй Роббим!...” оятларида келган мазмунлардир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube