Get Mystery Box with random crypto!

9919. Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан сайй | arabic.uz (matnli kanal)

9919. Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан бўлсалар?
- Қандай қилиб ажамларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Имом Бухорий, Имом Муслимлар чиққан бўлишса?
- Қандай қилиб курдларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Салоҳиддин Айюбий чиққан бўлса?
- Қандай қилиб туркларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Муҳаммад Фотиҳ чиққан бўлса?
- Қандай қилиб ҳабашларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу чиққан бўлса?
- Қандай қилиб барбарларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Ториқ ибн Зиёд чиққан бўлса?

Энди қандай қилиб биз ва уларнинг барчалари билан ўрталаримизга дўст-биродарликни солиб, миллатчилик ва қабилачилик иллатларидан қутқарган ва бир уммат сифатида жамлаган Исломни яхши кўрмас эканмиз? “Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг”. (Анбиё сураси, 92- оят).

Энди қандай қилиб инсонларни яхши кўришни, бу ишларда адолат мезонларига риоя этишни таълим берган Аллоҳ таолони яхши кўрмас эканмиз?

Изоҳ: Ториқ ибн Зиёд - Умавийлар даврининг энг йирик саркардалардан. 711 йилда Ториқ ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги қўшин Ўрта Ер денгизини Атлантика уммони билан боғлайдиган Гибралтар бўғозини кечиб ўтиб, аввал Андалусияни, кейин 718 йилгача ҳозирги кунда Испания, Португалия, Андорра ва Гибралтар жойлашган Пиреней яриморолини тўла фатҳ этади.
Султон Муҳаммад Фотиҳ – Истанбул (Қустантиния)ни фатҳ қилган турк саркардаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «Истанбул (Қустантиния), албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир», деганлар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube