Get Mystery Box with random crypto!

9910. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб р | arabic.uz (matnli kanal)

9910. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан лашкарбошиликдан четлатилганида унда Исломга фидойилик ва ўзини бағишлашдан ўзга нарсаси йўқ эди. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан “Сайфуллоҳил маслул” дея лақаб олган эди. Унинг қўлидан ҳеч қачон байроқ тушмаган ва унинг бошчилигида қўшин ҳеч қачон енгилмаган эди. Холид ибн Валид қўшин бошқарувидан оддий аскар мартабасига туширилган бўлсада, унда ҳеч нарса ўзгармади. Нега? Чунки у лашкарбоши бўлсин, оддий аскар бўлсин Аллоҳнинг йўлида курашар эди. Лекин одамларга Холид каби бўлиш осонми? Шак-шубҳасиз, йўқ.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ўзининг шахсий манфаатидан дини ва эътиқоди манфаатларини устун қўя олган эди. Чунки унинг нафси иймоний тарбия билан покланган, мартабаси улуғ Набавий бешикнинг ахлоқ мадрасасида жилоланган эди.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube