Get Mystery Box with random crypto!

9908. Босқинчи мўғул татарларнинг Бағдодда амалга оширган энг | arabic.uz (matnli kanal)

9908. Босқинчи мўғул татарларнинг Бағдодда амалга оширган энг жирканч жиноятларидан бири – улкан Бағдод кутубхонасини вайрон қилишлари бўлган. Ўша замонда кутубхона ер юзидаги энг катта кутубхона бўлган. У ерда олти асрни ўзида қамраган улкан мусулмон ҳазораси, фикрий, маънавий бойлиги жамланган эди. У ерда барча илмлар ва фанларни жамлаган илмий асарлар, адабиётлар йиғилган эди. Мўғуллар ушбу ўтган асрларнинг заҳматли меҳнат ва жидду жаҳдлари ҳосиласи бўлмиш кутубхона китобларини Дажла дарёсига улоқтирдилар. Дарёнинг суви ундаги китобларнинг кўплигидан ранги қора, сиёҳранг тусга кирди.
Яна ривоят қилинади, мўғулларнинг отлиқлари дарё устида тўлиб ётган китоблар устидан от чоптириб у қирғоқдан бу қирғоққа бемалол ўтишарди, улар ёрдамида дарёдан кечиб ўтиш учун фойдаланардилар.
Ушбу жиноят фақатгина мусулмонларнинг устида эмас, балки бутун инсоният устида амалга оширилган жиноят эди!

Доктор Фуад Абдулбоқийнинг “Ал муғуулу фит тарийх” ва доктор Мустафо Тоҳонинг “Миҳнатул Исламил кубро” асарларидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube