Get Mystery Box with random crypto!

11567. Тажриба қилиб кўринг! Ижтимоий тармоқ воситаларидан би | arabic.uz (hikmatlar)

11567. Тажриба қилиб кўринг!

Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани йўқотганинглар йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарганингиз маълум бўлади. .

Ота-оналарингизнинг ёшлари анча кексайиб, сезмай қолибсизлар. Ўғил-қизларингизни тарбиясига эътиборсиз бўлиб, унутиб ҳам қўйибсизлар. Яқинларингиз, севганларингиз кетиб қолишибди ҳам.
Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди ҳамки, ғофил қолибсизлар. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтиришинглар, болаларингизни парваришлаб, кузатишларингиз, азон сўзларини такрорлашларингиз, саҳарлардаги истиғфорларингиз, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга саловотлар айтиш ва яна кўп-кўп нарсалар зое бўлиб кетибди...

Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий. Бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube