Get Mystery Box with random crypto!

Табрик Рамазони шариф муборак!   Ассалому алайкум ва роҳма | arabic.uz (hikmatlar)

Табрик

Рамазони шариф муборак!

  Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Рамазонни Ислом умматига мағфират ва раҳмат ойи қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
Мўминларга мушфиқ, меҳрибон бўлган зот суюкли Пайғамбаримиз ва ул зотнинг оила ва асҳобларига саловоту саломларимиз бўлсин!

Ўзим ва оила аъзоларим номидан, @arabicuz жамоамиз номидан сизларни оламни нурга тўлдириб кириб келган шариф Рамазон ойи билан муборакбод этаман.
   Рамазон - Қуръон ойи, таровеҳ, хатм, зикр ва дуолар ойи. Ушбу "саноқли кунлар"ни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ўтказиш барчамизга насиб бўлсин!
  Аллоҳ таоло бу ойда тутажак  рўзаларингизни қабул айласин, шариф ойдан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқиш барчамизга насиб бўлсин!

Анвар Аҳмад.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube