Get Mystery Box with random crypto!

10726. «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи вас | arabic.uz (hikmatlar)

10726. «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда хутба қила туриб, «Илонларни ўлдиринглар! Иккийўллини ва тўмтоқдумни ўлдиринглар, чунки бу иккиси кўзни кўр қилади ва ҳомилани тушириб юборади», деяётганларини эшитган экан».

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Арабларда илоннинг етмишга яқин номи бўлган. Ҳар тур илон ўзига хос номга эга. Тепасида икки чизиғи бор илон «зут-туфятайн» (иккийўлли), калта ва тўмтоқ думли илон «абтар» (орти кесик) деб аталган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube