Get Mystery Box with random crypto!

10657. Кимки ёшлигини қадрига етмаса, кексалиги билан хорланад | arabic.uz (hikmatlar)

10657. Кимки ёшлигини қадрига етмаса, кексалиги билан хорланади,
Кимнинг бойлиги зиёда бўлса, ҳисоб бериши ҳам зиёдалашади,
Кимнинг зулми кўпайса, (умрининг) интиҳоси ёмон, хунук бўлади,
Кимнинг адолати ортса, муҳаббати давомий бўлади,
Кимки тилини тийса, у сабабидан етиши мумкин бўлган хорликдан омон бўлади,
Кимнинг каломи кўпайса, хатоси ҳам ортади,
Кимки ота-онасига оқ бўлса, унинг ўринбосарлари авлодлари ҳам унга оқ бўлишади,
Кимнинг тавозуси ортса, обрў нуфузи ҳам ортиб боради,
Кимки намозини тарк қилса, жаннати уни тарк қилади, эришолмайди,
Кимнинг таоми пок ва ҳалол бўлса, дуоси ижобат бўлади,
Кимки қувватига эгалик қилса, ўз ҳурриятига эгалик қилади,
Кимки силаи раҳмни боғласа, унинг иззати давомий бўлади,
Кимки хулқини гўзал қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнаги бўлади,
Кимки етимни кафилликка олса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рафиқи ҳамроҳи бўлади,
Кимки у зотга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтса, у зотнинг шафоатига эришади.

@arabicuz