Get Mystery Box with random crypto!

9136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким ёш | arabic.uz (hikmatlar)

9136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ёш болага: «Бери кел (бир нарса бераман)», деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир».

Абу Довуднинг сунанларида Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube