Get Mystery Box with random crypto!

9135. Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди: Илмга му | arabic.uz (hikmatlar)

9135. Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди: Илмга мувофиқ бўладиган ақл билан тургин. Нассга мувофиқ бўладиган илм билан тургин. Ақлингга тўла устунликни бермагин. Қанчалар кенг ақл бўлсада бирон тиқин, қопқоғи бўлсин. Агар насс, шаръий хукм ва қоидаларда ақлинг чалкашадиган бўлса, у ҳолда саҳиҳ илм аҳли ва солиҳларга мурожаат қилгин, улардан сўраб ўргангин.
– “Илм хулқдир, ақл одобдир, шариат нурдир. Ва ишларнинг бари Аллоҳга қайтувчидир”.
– “Нафс энг улкан санам, бутдир. Унга мойил бўлиш, эргашиш билан қулчилик қилиб қўймагин”.
– “Агар ёмон хулқли дўст билан синалиб балолансанг, сабр қилгин. У нафсига душмандир”.
– “Нодон жоҳилдан кўра, нодон олим ёмонроқдир. Чунки билимсиз жоҳилнинг нодонлиги илм ўрганиш билан барҳам топади. Нодон олимники эса эса илм билан янада жаҳолати қаттиқлашади, ортади. Бу ўринда олим киши тўғрисига қайтмасдан ўз фикрида маҳкам туриб олиши нотўғри экани назарда тутилади”.
– “Хулқи торнинг сир сақлайдиган тор омбори бўлиши керак”.
– “Гўзаллик – бу муҳлат, буюклик- огоҳлантиришдир. Уларнинг ўртасида калондимоғлик, менсимаслик йўқдир”.
– “Тақдирга қарши бўлиш – ғазаб, жаҳлнинг бир кўриниши, ўзига жалб этувчи фитналаридандир”.

Муҳаммад Абулҳуда Соййадий раҳимаҳуллоҳнинг “Қалбни рақиқ-юмшатувчи асосий нарсалар” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube