Get Mystery Box with random crypto!

- Покизалар, кимларники? - Покизаларники! Бу ҳақиқат: - Гўзал | arabcha_islomiy_statuslar

- Покизалар, кимларники?
- Покизаларники!
Бу ҳақиқат:
- Гўзал, гўзалликни севади, гўзалликни истайди. Шуни билгин ки, гўзал гўзални жазб этади (тортади).
"Покизалар, покизалар учундир" оятини ўқи!
Дунёда ҳар бир нарса, бошқа бир нарсани жазб этади. Иссиқ иссиқни тортади, совуқ совуқни. Асли бўлмаганлар, асли бўлмаганларни тортмоқда. Қолганлар ҳам, қолганлари билан сархуш бўлмоқда.
Жаҳаннам аҳли бўлганлар, жаҳаннам аҳли бўлганларни жазб этади. Нурга мансуб бўлганлар, фақатгина нурга мансуб бўлганларни истайди. Кўзингни юмдингми, жонинг суғуриб олинаётгандек бир аламга, бир изтиробга тушасан. Кўзингни, кундузнинг нуридан айрилишга тоқати йўқ!

Мавлоно Жалолиддин Румий.