Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазрат Али ва Фотима онамиз Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу | arabcha_islomiy_statuslar

Ҳазрат Али ва Фотима онамиз

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Али (к.в.) дан сўрадилар:
- “Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?”.
- “Албатта, ё Расулуллоҳ”  - жавоб бердилар ҳазрат Али (к.в.).
- “Мени ҳам яхши кўрасанми?”.
- “Ҳа, албатта”.
- “Хўп, аёлингни - чи?”.
- “Уни ҳам яхши кўраман”.
- “Фарзандларингни - чи?”.
- “Уларни ҳам”.
- “Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан?”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу кутилмаган саволлари қаршисида ҳазрат Али нима дейишни билмай қолдилар.
“Буни ўйлаб кўришим керак” -  дея у ердан кетдилар. Ўйчан ҳолда уйга кириб келган ҳазрат Алини Фотима онамиз р.а. кутиб олдилар.
Ҳолатлари сабабини сўрадилар:
- “Нега ўйчансиз? Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди. Аммо қайғунгиз раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик”.
Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни аёлларига гапириб бердилар. Фотима онамиз р.а.  вазиятни англагач, табассум билан дедилар:
- “Отамга бориб айтинг:
- “Аллоҳни ақл ва руҳим билан,  Пайғамбарни қалбим билан,  Аёлимни нафсим билан, Фарзандларимни шафқатим билан севаман. Ҳазрат Али р.а. дан  бу жавобни эшитган Пайғамбаримиз хурсанд бўлиб кетдилар ва:
- “Эй Али, сен олиб келган гул нубувват боғидан экан” -  дея жавобнинг асл эгасини билганларини маълум қилдилар.

Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг