Get Mystery Box with random crypto!

Йиртиқ камзул Бир камзулим бор эди, Кийса, одам уялар, Чунки | Aʀᴀʙʙɪʏᴀᴍ🍃

Йиртиқ камзул

Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.

Кишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга.
Ўша куни бу камзул
Кириб қолди тушимга.

Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.

Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул
Кўзларимда даҳшату
Кўлимда йиртиқ камзул

Оҳ, у олов, у азоб!
Коврилармиш одамлар,
Кайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.

Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз-кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.

Фақат, йиртиқ жойидан.
Хар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «канийди,
Камзул бутун бўлганда»

Эссизгина тириклик.
Курсин кийиб, еганим
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим?!

Оҳ, қўшним-а. Шунгаям
Суюниб «Раҳмат!» деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.

Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Колиб кетди, эҳ, аттанг.

Кариндошлар ичра ҳам
Кийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.

Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.

Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғига —
Тушаркан бўб минг тилло.

Йиғиб меросхўрларга —
Колиб кетар молимни.
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.

Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам «меники»,
Бобом дерди: «Эй, болам
Берган нарсанг — сеники

Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилир,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин», дердилар.

«Шош, — дердилар, — яқинда —
Муҳтож одам қолмайди.
Садақа қилай десанг,
Хеч бир одам олмайди.

Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Хатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.

Карашиб қол, Марҳабо,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига».

Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим